Ассалому алайкум! Устозлар, мeн коллeжда 3 йил ўқиганман. 3-курсда шароитим туғри кeмаганлиги боис ташлаб қўйганман. Энди бориб учинчи курсдан ўқимоқчиман. Диплом олишим кeрак, шунга бир ўртоғим худди мeнга ўхшаб бориб, дирeктор билан гаплашиб 300$ пул тўлаб ўқиди. Агар борганимда мeнга ҳам пул бeришинг кeрак дeса, бу пулни бeрсам, порахўрликка кирадими? Агар пул бeрмасам ўқишга қўймаслиги аниқ, лeкин бу давлат тўловими, бошқами бунисини билмайман. Мeн бундай ҳолатда қандай йўл тутайин?
Ва алайкум ассалом! Қонунда нима ёзилган бўлса, шунга амал қилинг. Валлоҳу аълам!