Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза

15:11 / 04.09.2016 | Ulugbek | 2865

Ассалому алайкум! 2004-йили чет элда ўқиётган укам хорижда ҳалокат туфайли вафот этди. Уни ўша пайтда темир тобутда оқ кафанга ўраб (тобут тепасига ойнали тирқиш бор эди) Ўзбекистон элчихонаси орқали жўнатишган эди. Ўша пайтда қишлоқ оқсоқолларининг гапи билан укамни темир тобутдан олмай шу ҳолича жаноза ўқиб дафн килганмиз. Ҳозиргача шу ишимиз тўғри бўлганмикин деган хаёл тинчлик бермайди. Агар нотўғри қилган бўлсак бу хатони қандай тузатса бўлади? Илтимос, бир банданинг тинчлиги учун жавоб берсангизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ерда “қандай тузатса бўлади” деган нарсанинг ўзи йўқ. Аслида маййитни ғусл қилдириб, кейин жаноза ўқиш керак эди. Агар маййит ғусл қилдирилмайдиган ҳолтга келган бўлса унга жаноза ҳам ўқилмай дафн қилиниш керак эди. Чунки чириган жасадга жаноза ўқилмайди. Энг катта хатолик уни олиб келиш бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat