Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сeриаллар ҳақида савол

07:01 / 02.08.2016 | Shoxrux | 3386

Ассалому алайкум! Яқиндагина тўхтатилган Маҳабҳорат сeриали ҳақида сизларга савол кeлиб тушган экан. Бу сeриални кўрганлар кофир ҳисобланадими дeб шу саволдан кeйин сeриал жуда ҳам қизиқ жойида тўхтатилди. Агарда сeриал кўрса кофир ҳисобланса унда ичиб маст ҳолатда юрганлар кимлар. Нима маҳабҳорат бошқа дин вакиллариники бўлгани учун тўхтатилдими? Нима уни кўрсак кофирмизми? аставфируллоҳ. Ушбу сeриални давоми қўйиладими ёки йўқми? Ҳамма саволларимга жавоб бeрасизлар дeган умиддаман. Олдиндан Раҳмат сизларга.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз ҳеч кимни кофирга чиқарганимиз йўқ. Бизнинг гапимиз билан тўхтатилганини ҳам билмаймиз. Биз мусаффо ва покиза шариатимизнинг ҳукмини келтириб ўтдик холос. У филмга келадиган бўлсак, филм бизнинг динимиз, урф-одатимиз ва миллий қадриятларимизга зиддир. Агар эътибор берган бўлсангиз у филмда беш ака-ука бир аёлга бир вақтда тенгдан, уйланишади. Шуни ўзимизга лойиқ кўрамизми? Улардан ибрат оламизми? У филмда айтилаётган сўзлар мўминлар учун Роббисига озор етказиш ҳисобланади. Чунки унда махлуқотларни маъбудликда Аллоҳ таолога тенглаштириш бор. حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ سُفْيَانَ قَالَ: حَدَّثَنِي الْأَعْمَشُ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ، عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ السُّلَمِيِّ، عَنْ أَبِي مُوسَى  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «لَيْسَ أَحَدٌ - أَوْ لَيْسَ شَيْءٌ - أَصْبَرَ عَلَى أَذًى سَمِعَهُ مِنَ اللهِ، إِنَّهُمْ لَيَدْعُونَ لَهُ وَلَدًا، وَإِنَّهُ لَيُعَافِيهِمْ وَيَرْزُقُهُمْ». طرفه: 7378 - تحفة: 9015 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эшитган озорига Аллоҳдан кўра сабр қиладиганроқ ҳеч ким [ёки нарса] йўқ. Улар У Зотга фарзанд нисбат беришади, У Зот эса уларга офият беради ва ризқлантиради». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat