Ассаламу алайкум! Ёшим 23 да. Хозирда Хитой давлатида ўқиябман, талабаман. Йўналишим – электрон тижорат. Видеолар олиш, ижтимоий тармоқларда жонли эфирлани олиб бориш соҳамни бир қисми. Шу сабабли дарс жароёнида, ёки иш жараоёнида кўп ҳолатларда номаҳрамлар (аксари ғайридин ва ҳижоб ўрамаган) билан видеога ёки расмга тушиш, ижтимоий тармоқларда жонли эфирлани олиб бориш ҳолатлари мавжуд. Асосан тадбирлар, маросимлар, ҳар хил маҳсулотларга алоқадор контент (видео, расм, мулоҳазалар, эфирлар) олингандан сўнг ижтимоий тармоқларга шу контетлар юкланилади (жойлаштирилади). Лекин у ерда аёл-қизлар ҳам бўлади. 1. Шу расм ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойласам бўладими? 2. Агар номаҳрам аёл-қизлар тушган видеода илмий суҳбат ёки фойдалик маълумот улашилаётган бўлсачи? Шу ҳолатни жоиз ва ножоиз нуқталарини билиб олмоқчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлар биланг шариат белгилаган доирада муомала қилсангиз, улар ҳам фитнага сабаб бўлувчи ҳолатда бўлмаса, оқибатидап икки дунё учун фойда келтирувчи ҳолат бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!