Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ бузилиш мумкинми?

23:25 / 02.08.2016 | Zafarjon | 3366

Ассалому алайкум! Бу воқеага анча бўлди. Мен уйланган пайтларимда уйда тушумовчилик сабабли, мен аёлим билан уришиб анча вақт бирга яшамадик. Шу вақтда мени бошка қизга уйлантиришмоқчи бўлишди. Лекин мен уйланишни хоҳламадим. Бир эмас иккита фарзандим бор эди. Саволим шу эдики, ўша уйдагилар бошқа қизга уйлантирамиз дейишган пайтларида, уйдагиларга “аёлимнинг ёнига бориб уч талоқ қўйиб келаман” деган эдим. Лекин шу ишни қилмадим. Энди шу гапим билан аёлим ўртамиздаги никоҳим бузилиши мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Аёлимнинг ёнига бориб уч талоқ қўйиб келаман” деган гап билан талоқ тушмайди. Албатта агар ундан бошқа гаплар бўлмаган бўлса... Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat