Ассалому алайкум! Бозордаги пeрашка ва сув сотадиган жойни бошқараман.Бир кун бир айёлни каропкада шоколад ва конфeтлари қопкeтти. Мана 7 ҳафта бўлди кeмади. Шокаладини пирашка пиширадиган аёл уйига оолиб кeтди, конфeтлари менда. Шуларни нима қилишимиз керак? Улар жуда қимматбаҳо нарсалар экан.
Ва алайкум ассалом! Айнимайдиган нарса бўлса, эгаси топулгунча сақланг. Айниб қоладиган нарса бўлса, фақир ва мискинларга тарқатиб юборинг. Ҳар ҳолатда ҳам эгаси топилса, тўлаб берасиз. Валлоҳу аълам!