- Ва алайкум ассалом! Эри вафот топган аёл ҳомиладор бўлса ҳомиласини туққунича, ҳомиладор бўлмаса ҳайз кўрадиган ёшда бўлса ҳам кўрмайдиган ёшда бўлса ҳам 4 ой 10 кун зийнат кийимини тарк қилиши вожиб. Ундан бошқалари хоҳ эркак қариндошлар бўлсин ёки аёл қариндошлар бўлсин, ҳатто вафот қилувчини қизи, набиралари бўлса ҳам ёки туққан онаси бўлса ҳам уч кундан ортиқ аза тутиши ва зийнатини тарк қилиши ножоиз амал ҳисобланади. Бу ҳаром амалга маййитни сабабчи қилишади. Гоҳида маййитни ўзи шунга насиҳат қилади. Бунда маййит қилган васияти туфайли азобланади. Маҳалланинг шайтон хотинларининг гапини деб ўликни азобга қўймаслик керак. Валлоҳу аълам!