Ассалому алайкум! Аёл талоғини олмасдан ўзидан ўзи яшамайман деб кетиб қолди. Эрга ишга кирасиз деди эр ишга кирди. Кейин алоҳида яшашимизга уй оласиз деди. Эр буни эплолмади. Аёл 7-8 ой уйга қайтмадида, бошқа эрга тегиб кетди. Бунинг ҳукми нима бўлади? Талоғини олмасдан шундай қилиш мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди сиз айтгандек бўлса, аёлнинг кейинги турмушидаги никоҳи никоҳ эмас. Аввал сиздан талоқ олиб, иддасини ўтказиб, кейин бошқага никоҳланиши керак эди. Лекин бу каби масалаларга аниқ хулоса қилиш учун икки тарафнинг гувоҳлигида ва жонли мажлисда муҳокама қилиш шарт. Яқинингиздаги бирор аҳли илмга мурожаат қилинглар. Валлоҳу аълам!