Ассалому алайкум! Оила қурганимга 1 ой бўлди. Турмуш ўртоғим мен учун барча шароитларни яратиб берган, қўлим совуқ сувга хам урилмас эди. Қайнонам хам менга ўз онамдан кўра мехрибон. Тўйдан аввал оғир касаллик билан оғришимни ота-онам яширганлигига қарамай, турмуш ўртоғим ортга чекинмади ва даволаш учун Хитойда шифокорларни гаплашди. Ёлғиз қиз бўлганим учун, ота-онам 1 хафта турмушдан сўнг эримнинг қаршилигига қарамай уйга қайтариб олиб келишди. Негадир эримга нисбатан ёмон муносабатда бўлишяпти ва ажрашишни талаб қилишяпти. Мен хеч нарсага аралашмаслигим учун ишончнома қилдириб олишиб, суд орқали ажратишмоқчи. Эрим жавобимни бермаган, 3 талоқ хам қилмаган. Қонуний тарзда никохдан ажралсак, шарий никох барибир кучда қоладими? Қанча муддатдан сўнг эримнинг тан махрами саналмай қоламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эрингиз мен қўл қўйиб беравераман лекин талоғингни бермайман деса талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!