Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хазил никоҳ

13:40 / 31.10.2019 | Maha U | 5003

Ассалому алайкум! Бир киши диндан узоқ эди, лекин бир куни бир қиз билан хазиллашиб 3-4 киши орасида хазил никох ўқишса у хам ва қиз хам Ха деса, лекин унда динни билмагани учун буни хазилку деб кетаверса. Ҳозир тушуниб етган бўлса нима қилиш керак? У қиз кейин турмушга чиқиб кетган. Уқизнинг кейинги никохи нима бўлади? Хазил никох хақиқийсига ўтадими? Илтимос йўл кўрсатсангизлар. У бу ишидан жуда афсусда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳазил никоҳ деганингизда никоҳнинг шартлари топилган бўлса никоҳ боғланади. У аёл бошқа никоҳланиши жоиз эмас, агар никоҳланса ҳам никоҳи боғланмайди. Биринчи ҳазил деган никоҳидан талоғини олиб, идда ўтириб иддаси чиққач кейин бошқага никоҳланиши керак. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ، وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلَاقُ، وَالرَّجْعَةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий: никоҳнинг, талоқнинг ва ражъатнинг», дедилар».
Абу Довуд,Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Ораларида никоҳ тўғри бўладиган шахслар ҳазиллашиб ақди никоҳ қилсалар, никоҳ собит бўлади. Худди шунингдек, ҳазиллашиб қилинган талоқ ҳам тушади. Хотинини бир ёки икки ражъий талоқ қилиб юрган одам идда ичида «Сени ўзимга қайтариб олдим», деса, ражъат – қайтиш ҳам собит бўлади. Чунки бу ҳолларда ўзи билиб туриб, қасд қилиб айтган бўлади.
Ислом ҳаётга, хусусан, оилавий ҳаётга ўта жиддият билан қарайди. Эр-хотин орасидаги никоҳ алоқасини муқаддас алоқа сифатида кўради. Муқаддас нарсаларни ҳазил-ҳузулга айлантириш эса мутлақо мумкин эмас. Ҳазил қиладиган бўлса, келиб-келиб энг муқаддас алоқалардан бири билан ҳазиллашадими? Бир аёлнинг бегона бир эркакка ҳалол бўлиши осон нарса эканми?
Аллоҳ таоло Бақара сурасида талоқ ҳукмини баён қилувчи оятлардан бирида: «Аллоҳнинг оятларини эрмак қилманг», деган (Бақара сураси, 231-оят).
Бундан никоҳ, талоқ масаласи Аллоҳ таолонинг ояти эканлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ислом динида Аллоҳ таолонинг оятлари ҳазил, ўйин-кулги ҳолига тушиб қолишига ҳеч йўл қўйилмайди.
Мусулмон киши ҳаётга жиддий қарасин. Ўзининг оиласини ўзи ўйинчоқ қилиб қўймасин. Ўз хотини билан бўлган шаръий муносабатларини, икки бир-бирига ҳаром шахсни ҳалол қилган никоҳ алоқасини ўйинчоқ қилган одам ҳар қандай жазога лойиқ. Унинг ҳазиллашиб айтган сўзи ила талоқ тушиши ҳам жоиздир. Лекин ҳазил қилмай, хато қилиб, бошқа сўзни айтмоқчи бўлиб туриб, тилига бехосдан «талоқ» сўзи келиб қолса, талоқ тушмайди. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat