Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мукаммал тавҳид ҳақида

22:33 / 16.08.2016 | 1792

Ассалому алайкум! Руҳий Тарбия — Тикланиш китоби, 14-бетдан иқтибос: «Агар у қалбда мукаммал бўлса¸ дўзахга киришни бутунлай ман қилади». Бунга қандай эришилади ва эришилганлик аломатлари қандай? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  раҳимаҳуллоҳга замонамиз кишиларидаги руҳий беморликлар, илмдаги камчилик, хулқдаги бўшлиқ ва уларни ислоҳ қилиш қобилиятини ато этганди. Бу ҳеч кимга сир эмас. Ўзлари жисмонан орамиздан кетган бўлсаларда у кишининг таълимотлари китоб, маъруза шаклида қолган. Руҳий тарбия ва нафсни поклаш борасидаги “Руҳий тарбия” номли китоблари жуда катта аҳамиятга эгадир. Имкони бўлса ҳар куни оила аъзолар даврасида оз-оздан бўлса ҳам ўқиб туришни йўлга қўйилса, ин шаа Аллоҳ албатта ўз таъсирини кўрсатади ва бунга шундай ишни қилиб натижаларга эришаётган оилалар шоҳид. Тавҳиднинг камоли ҳам аввало қалбни унга яраша поклаш, илм-далиллар орқали ақлни қониқтириш, қалб орқали хис қилиш, амалиётда қўллаш билан бўлади. Шунинг учун Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Руҳий тарбия” китобини аввалидан бошлаб ўқишга ва унда зикр қилинган кўрсатмаларга аста секинлик билан бўлсада қолдирмай амал қилишга чақириб қоламиз. Шунда китобда зикр қилинганидек босқичма-босқич тавҳиднинг ҳам камолига эришасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat