– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиздаги ёмон ва ёқимсиз хулқларга қаранг. Албатта бу нарса қийин бўлади, чунки инсон таҳоратхонада ўтириб ичидан чиққан сассиқдан жирканмайди. Бировнинг оғзидан келган ҳидга жаҳли чиқади. Инсон ўзининг айбларини қидириб, ёқотишга ҳаракат қилса бировларнинг айби билан иши бўлмай қолади. Шундай хаёл келганида ўзингизга ўзингиз “Сен ўзинг ўшани ҳам қилолмайсанку” деб айтинг. Валлоҳу аълам!