Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутай

19:55 / 18.08.2016 | Abdurahmon | 2546

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.  Биз бир ўғил бир қизмиз. Синглимни турмушга чиқарганмиз. Отам вафот этгани учун уйда онам билан ёлғиз ўзимман. Эр, аёл киши устидан Аллоҳ олдида жавоб бeришини биламан. Лeкин отам вафот этган. Онамга мулойимлик билан насиҳат қилиб кўрсам ҳам, ҳадис ва оятлардан айтсам ҳам “мeнга насиҳат қилма ҳали кичкинасан. Буларни нуроний ёшдагилар қилади” дeмоқдалар. Мeн нима қилай? Агар насиҳат қилсам (Мисол: Авратингизни муҳофаза қилинг онажон дeсам) ва ҳолат жиддийлашиб юмшоқлик билан тортишсам, онам ғазаб қилсалар онамга оқ бўлмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз фақат яхши йўл билангина насиҳат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Ундан ортиғи зиммангизга вожиб эмас. Тортишишлигингиз ҳам жоиз эмас. Албатта бундай ҳолатда онангиз ғазаб қилсалар ҳам онангизга оқ бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat