Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васваса сабаб кофир бўладими

07:59 / 09.07.2020 | Bekzod | 2019

Ассалому алайкум! Ман жуда қийналиб кеттим, тахорат олаётканда васваса бўлиб 15-20 минут тахорат олябман. Тахорат пайтида ел чиққанде бўвотти, эътибор бермай десам тахоратсиз намоз ўқиб кофир бўлиб қолмай деган хаёл ичимни еб ташламоқда. Тахоратсиз намоз ўқиган одам кофир бўлишини билганимдан кейин шу холат пайдо бўлди. Ёрдамингиз керак нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Юзга юз сиз у кофир бўлиш деган гапга тушмайсиз. Чунки у гапга тушувчилар қасддан безбетлик қилиб бетаҳорат намоз ўқишади. Сиз кириб шундай юз қўлни ювингда бўлди чиқиб кетинг. Шу гапимизга амал қилинг, бир дақиқа ҳам ўтирманг. Чиқдими ё чиқмадими парво қилманг. Аллоҳга ҳам санолар бўлсин бу каби шайтоннинг макр ҳийлаларини унинг васвасасига йўйиб қўйди. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنَّ أَحَدَنَا يَجِدُ فِي نَفْسِهِ - يُعَرِّضُ بِالشَّيْءِ - لَأَنْ يَكُونَ حُمَمَةً أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ أَنْ يَتَكَلَّمَ بِهِ، فَقَالَ: اللَّهُ أَكْبَرُ! اللَّهُ أَكْبَرُ! الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي رَدَّ كَيْدَهُ إِلَى الْوَسْوَسَةِ. رواه أبو داود  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: Эй Аллоҳнинг Расули биздан бир одамнинг кўнглидан шудай фикрлар ўтадики, ўша ичидаги фикрини бировга айтгандан кўра кўмирга айланиб қолиши у учун яхшидек туйилади, деди. У зот: «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Шайтоннинг макрини васвасага қайтарган зотга ҳамду санолар бўлсин», дедилар». 
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat