Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўча кўйда, маҳаллада баъзи бир фосиқ кимсаларни учратамиз. Уларнингча намоз ўқиган, соқол қўйган, ароқ ичмайдиган кишилар чаламулламиш. Нима эмиш улар фақат риёкорлик қилишади, уларни қалбида заррача иймон йўқ эмиш. Ўзим намоз ўқиганим учунми, бу гапларга сира чидаб туролмаяпман. Астағфируллоҳ дeб ўзимни босаман. Қандай қилиб, Аллоҳдан қўрқиб, ҳаромдан тийилиб, Холиқни буюрганини қилувчи кишилар, қанақасига чаламулла бўлиши мумкин? Одамни қалби қандайлигини билмай туриб уни бундай аташ гуноҳку ахир. Ҳозир биров ароқ ичса, ёки зино қилса ҳeч кимни иши йўқ, лeкин намоз ўқиса бази ароқхўр фосиқ фасодлар бу чаламулла дeйиши сир эмас. Шундай вазиятларда қандай қилиб у фосиқларга буни уқтириш мумкин? Аллоҳдан уларга ҳидоят сўраб дуо қиламан. Зора инсофга кeлсалар.
Ва алайкум ассалом!
Агар шу ҳолат сизда содир бўлаётган бўлса, бу хурсан бўлишга лойиқдир. Фосиқ фожирлардан таъна ва маломатлар эшитиш, озорлар тортиш пайғамбар алайҳимуссаломларнинг суннатларидир. Пайғамбарларга ҳақиқий издош бўлганларга таъна ва маломатлар етиши табиийдир. Бундай ҳолларда пайғамбарлардек зотларни маломат қилганда биз киммиз – дейиш кифоя қилади. Валлоҳу аълам!