Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан сўнг жамоат бўлиб тасбех ва такбир айтиш

00:00 / 12.06.2009 | eski savollar | 9405
Бир биродармиз сўраган экан... Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, аввало Аллоҳдан умрингизни зиёда қилиб қилаётган ишларингизни хайрли қилишини сўраб қоламан.Саволим шуки, исломий сайтдаги форумларнинг бирида "намоздан кейин "жамоавий" бўлиб тасбеҳ ва такбир айтиб дуо қилиш" динда йўқ нарса, бу бидъат деган мавзуни ўқиб қолдим. Гўёки Пайғамбаримиз бу нарсага кўрсатма бермаган эмишлар. Шу мавзу бўйича жуда кўп тортишувлар бўляпти, шу форумда. Шу нарсага аниклик киритиб берсангиз илтимос!!! Жавобиз учун олдиндан раҳмат!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу бемазҳабларнинг навбатдаги хуружи. Бундан бир муддат олдин уларга ўз марказларидан ушбу масалани кўтариб мусулмонлар орасида ихтилоф чиқариш ҳақида кўрсатма келди. Улар бу ҳақдаги кўрсатмани қоғозга чиқариб олиб ҳар тарафга югуришни бошладилар. Бу ҳақда биздан ташқари қўшни давлатлардан, МДҲ давлатларидан ва ҳатто АҚШдан ҳам хабарлар келди. Унда сиз айтганда ташқари ўша ҳолатдаги жамоавий дуо қилиш ҳам бор. Бу бемазҳабларнинг эски нағмаларидан биридир. Уни башқа нағмалари қатори вақти – вақтида кўтариб туришади.- Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўрсатма бермаганлари ҳамма нарсага қарши ҳужжат бўлавермайди. Мисол учун У зот алайҳиссалом таровеҳ намозини бугунги кўринишда ўқишга кўрсатма бермаганлар. Аммо барча мусулмонлар, жумладан, бемазҳаблар ҳам уни ҳаммамизга маълум ҳолатда ўқишади. Энг муҳими, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ишни қилишдан қайтарган ҳам эмаслар. Бунга ўхшаш нарсалар анчагина бор. Чунки, динимизнинг ҳукмлари фақат Суннатдангина олинмайди. Балки, тўртта иттифоқ қилинган ва олтита баъзисида ихтилоф қилинган манбалардан олинади. Шариат ҳукмлари қуйидаги манбаҳлардан олинади:1. Қуръон.2. Суннат.3. Ижмоъ.4. Қиёс.5. Амали саҳобий.6. Масолиҳул мурсала.7. Истиҳсон.8. Шаръу ман қаблана.9. Урф.10. Истисҳоб.Уламоларимиз бемазҳабларнинг бу нағмаларига ҳам ўз ўрнида қойиллатиб жавоб берганлар. Бу ҳақда алоҳида рисолалар ҳам битилган. Динимиз таълимотларида, хусусан, суннати мутоҳҳарада, тасбеҳ, такбир ва дуога тарғиб бор. Бу ҳақда алоҳида рисолалар ҳам битилган. Худди шу нарсаларни намоздан кейин қилишга ҳам тарғиб бор. Ундан сўнг бир киши дуо қилиб қолганлар “омийн” деб туриши ҳақида ҳам ривоятлар бор. Демак, мазкур уч нарсани қилиш суннатда бор. Суннатда бор уч нарсани бирданига қилиш мумкин эмас деган ким бор?! Фақат сиз айтаётган бемазҳаблар бор. Улар кўтариб юрган варақларга имзо чекканлар бугунги куннинг одамлари. Ана ўшалар бу нағмани кўтарганлар. Асл уламолар ёки умматнинг мужтаҳидлари эмас.Эҳтиборингизга бу ҳақдаги мазҳабни тутган ҳозирги замон уламоларидан баъзиларининг фатволарида бир намуна тақдим этишга ижозат бергайсиз. Бу фатво Кувайт давлати, Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги фатво ҳайъати томонидан чиқарилган. ЖАМОАТ ИЛА ДУО ҚИЛИШ2007. 2566. Ҳайъатга жаноб Фаҳддан қуйидаги савол тақдим этилди:Баъзи одамлар Аллоҳга жамоат бўлиб дуо қиладилар. Мажлислардан бирида буни кўриб ҳайратландим ва ўша кишидан бу шариатда борми деб сўрадим. У менга бунинг шариатда борлигини ифода қиладиган ҳадисни айтди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Бир қавм жамланса ва баъзиси дуо қилса, қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деган эканлар.Бу жамоъий дуо масжиддаги ҳар бир дарс ёки мавъизадан кейин бўлар экан. Доимо шундай қилишар экан. Мен бошқа жойларда бундай дуони бидъат деб эшитган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинмаган экан. Мен ҳалиги одамга бу иш, у одам дуо қилиб қолганлари унинг дуосига омийн деб туриши бидъат эканини айтган эдим, у ўз фикрига таассуб қилди ва менга қараб ҳам қўймади. Ушбу саволга жавоб беришингизни умид қиламан. Ташаккурлар бўлсин!Ҳайъат қуйидаги жавобни берди:Истисқо ва қунутда жамоъий дуо қилиш шариатда борлигига ҳамма иттифоқ қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бир киши қавмга имомлик қилиб, уларни қўйиб хос ўзига дуо қилмасин. Агар буни қилса уларга хиёнат қилган бўлади», деганлар.Термизий ва бошқалар ривоят қилган.Ибн Асир: Бу бир киши дуо қилиб турганида бошқалар омийн деб туришидир. Қунутдагига ўхшаб деган. Ибн Таймия ҳам шунга ўхшаш гапни айтган. (Шарҳул мунтаҳа. 11995)Жамоъий дуо зикр қилинган ҳолатлардан умумийроқ жойларда ҳам шаръийдир. Ҳофиз «Фатҳ»да Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон қори «омийн» деса, сиз ҳам «омийн» денг. Чунки фаришталар «омийн» дейдилар….» ҳадисининг шарҳида: «Қоридан мурод намоздаги имомдир. Қоридан мурод ундан ҳам умумийроқ бўлиши эҳтимоли бор» деган.Бу ишга (жамоат бўлиб дуо қилишга) Ал-Ҳоким (саҳиҳ иснод билан) ва Тобароний Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоят ҳам далилдир. У киши дуоси қабул бўладиган одамлардан эди. Бир аскарга амир бўлиб борди. Душманга йўлиққанларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бир қавм жамланса баъзиси дуо қилса ва қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деганларини эшитган эдим», деди. Кейин Аллоҳга ҳамду сано айтиб туриб: «Аллоҳим! Қонларимизни сақлагин. Ажрларимизни шаҳидларнинг ажрларидек қилгин» дея дуо қилиб турган эди душманнинг амири (таслим бўлиб) Ҳабибнинг чодирига кириб келди.Ал-Баҳутий «Кашфул қиноъ» (1367)да қуйидагиларни айтади:«Имом Бомдод ва Асрдан кейин ўша пайтда фаришталар ҳозир бўлиши эътиборидан дуо қилади. Қавм «омийн» деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. Шунингдек, мазкур иккисидан бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки фарз намоздан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир».Бас, жамоат бўлиб дуо қилиш мустаҳабдир. Бидъат эмас. Аммо уни суннат деб билинмайди.Мажмуъатул фатавои шаръийя. 7-жуз. 45-46-бет.- Бемазҳабларнинг турли иғволарига эътибор берманглар. Улар ўзлари ҳам тушунаган ҳолда мусулмонларнинг ўртасида ихтилоф чиқариб, уларнинг вақти, ақл заковати ва бошқа имкониятларини зое кетказиш пайидан бўлган одамлардир. Бунинг ўрнига мазкур имкониятларни ўзингиз, оилангиз, динингиз, ватанингиз, халқингиз ва барчага фойда келтирадиган ишларга сарфлашга ўтинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat