Ассалому алайкум! Агар киши маҳаллий намоз вақти аниқ бўлган ҳолда, масалан пешин намозини вақти тугамасдан ўқиб, изидан 5-10 сония ўтказмай вақти кирган аср намозига азон айтиб ўқиб давом этса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Мусофирлар учун бунга рухсат берилган. Буни суратан жамлаб ўқиш дейилади. Бир намозни охирги вақтида(вақти чиқмасдан) ўқиб, бироз кутиб, кейинги намоз вақти кириши билан уни ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!