Ассалому алайкум! Бошқа дин вакилларини ҳурмат қилиш суннатдир. Дини бошқа бўлгани билан яхши одамлар бўлиши мумкин. Улар билан дўстлашб алоқа қилиш мумкинми? Агар бирга ишлашни таклиф қилса шариятга зид бўлмаса бирга ишлашчи?
Ва алайкум ассалом! Мумкин. Улар билан чиройли муомалада бўлиш мумкин, лекин улар қилаётган ширк ва куфр амалларига рози бўлиб туриш жоиз эмас. Чунки улар баъзи бир пайғамбарларни Аллоҳнинг фарзандлари, фаришталарни эса Аллоҳнинг қизлари – деб эътиқод қилишади. Шариатимиз буни Аллоҳ таолога нисбатан қилинган тухмат деб билади. Валлоҳу аълам!