Ассалому алайкум! Азиз устозлар рамозон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини тақвимга қараб рўза тутаман. Бошқа ойларда ҳам рўза тутиш учун вақтларни қандай аниқ билса бўлади?
Ва алайкум ассалом! Тақвимда фажр деб белгиланган вақтни киришидан аввал еб-ичишни тўхтатасиз, шомдан кейин очасиз. Валлоҳу аълам!