Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сув меъёри

00:00 / 21.08.2016 | 1308

Ассалому алайкум! Истинжо ва таҳорат олишда сувни исроф қилиб, меъёридан ошириб ишлатиб, кўнгилни таскин топтириш нимадан? Шундай касаллик борми? Бунинг давоси қандай? Барча нарсаларда меъёрни нима мустаҳкам ушлаб туради? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Динимиз, инсон онанинг қорнида пайдо бўлишидан то қабрга қўйилиб, устидан тупроқ тортилгунича бўлган инсонни ҳар бир ҳолатига тегишли заррача нарсани ҳам қолдирмай ҳукми ва меъёрини айтиб ўтган. Уларни ўқиб ўрганиш, ҳаётга татбиқ қилиш, баъзилари фарз, баъзилар вожиб ва баъзилари суннат даражасидадир. Таҳорат олишда сувни кўп ишлатаётган киши ёнига бир солиҳ инсонни чақириб, ҳар аъзосини ювганда “сув тўлиқ тегдими” деб сўрасин. У текканлигини тасдиқ қилса, шайтонни қиладиган васвасасига ҳам, кўнгли тўлмаганлигига ҳам умуман парво қилмасин. 3-4 марта шундай қилса ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat