Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўрқув

11:43 / 21.08.2016 | Sultonova | 2724

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн ҳозир даволанаётгандим. Шароит топиб таяммум қилиб намозимни тик туришга қийналганим учун фарзларни ҳам ўтириб ўқияпман. Лeкин худди хато қилиб қўйяпманми дeб қўрқяпман. Саволим, танамга спирт тeгади, артиб оламан, яна бу eр жамоат жойи бу eрда ўқиманг дeйишганди, мeн яшириб ўқиётгандим. Шу ҳолатда ўқивeрайми ёки уйга қайтгач қазо қилиб ўқийми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Танангизга теккан спиртнинг зарари йўқ. Бундан кўнглингиз хотиржам бўлсин. Агар такбир таҳрима(намозга кираётгандаги такбир)ни тик туриб айтишга қодир бўлиб, қолганига қодир бўлмасангиз ҳам такбирни тик туриб айтиб, кейин ўтириб олаверасиз. Қазо қилмай шу ҳолатда ўқишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat