Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Карз бериш

06:09 / 23.08.2016 | Zahro | 3912

Ассалому алайкум! Қўлимда  пулим бўлса, мендан қарз сўрасалар гоҳ бераман гоҳида негадир бир нарсаларни бахона қилиб бермайман. Кейин афсусланаман. Қарз бермасликка ҳаққим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қарз бериш мубоҳ амалдир. Лекин Аллоҳ таоло “Зарият” сураси 19-оятида :

 وَفِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ لِّلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ۝ 

Ва молу мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳаққи бордир. 

Биз «сўровчи» деб таржима қилган сўз Қуръони Карим матнида «соил» деб келган, яъни бу ночорлигидан ўзгалардан молиявий ёрдам сўровчи деганидир. «Бечора» эса «маҳрум» деб зикр қилинган, яъни ночор бўлса ҳам, иффатли бўлгани учун уялиб, ҳеч кимдан молиявий ёрдам сўрамай юрган одам. Шунда оят «Тақводорлар сўраган ва сўрамаган муҳтож кишиларга ўз молларидан маълум миқдорда ҳақ ажратиб қўйган кишилардир» деган маънони билдиради. Тақводор, диндор кишилар қўлларига келган мол-дунёнинг ҳаммаси фақат ўзлариники эмас, балки унда муҳтожларнинг ҳам ҳаққи борлигини доимо яхши тушуниб юрадилар. Бу оятда тақводорларнинг сифатлари баёни билан бирга, мазкур суранинг асосий мавзуларидан бири бўлмиш ризқ масаласи зикр қилиняпти. Кишиларнинг қалбларини бахилликдан тозалаш, фақат ризқ ила машғул бўлиб, бошқа муҳим нарсаларни унутиб қўймаслик кераклиги эслатилмоқда. Шунинг учун ҳам келаси оятларда бу масалага алоҳида тўхтаб ўтилади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Ушбу оятда зикр келган кишилар тўғри келиб қолса, уларни маҳрум қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat