Ассалому алайкум! Мен ва укам чет элда ишлаймиз. Уйда ота-онамиз ва оилаларимиз бир ховлида туришади. Рўзғор битта. Шунда қурбонликни қандай қилиш керак?
Ва алайкум ассалом! Жўнатган пулларингизни отангизга ҳадя деб юборган бўлсангиз ва отангиздаги пуллар нисобга етса отангизнинг зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Агар аввал ҳадя деб айтмаган бўлсангиз қурбонлик кунигача айтсангиз ҳам бўлади. Агар маблағ ҳар бирингизнинг алоҳида ҳисобингизда бўлса ва нисобга етса, нисоб эгаларининг ҳар бирига алоҳида қурбонлик вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!