Ассалому алайкум! Маълумки, кундалик намозларимизнинг 12 ракъат суннати нафл намозлари ҳисобланади. Қиёматда инсоннинг ўқий олмаган фарз намозлари нафл намозлари билан тўлдирилиши ҳақида ўқиганман. Агар бир инсоннинг намозларида қарзлари бўлса, қиёматда ўқиган суннат намозлари фарз намозлари ўрнини тўлдира оладими?
Ва алайкум ассалом!
Қолдирилган фарз намозларини ўрнини эмас, балки намозларда баъзи камчилик ва қусурлар содир бўлса, ўшаларни тўлдириш вазифасини ўтайди. Қолдирилган фарзларнинг қазосини ўқиш фарздир. Суннат уларнинг ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам!