Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ипак кийим

18:07 / 03.11.2016 | Bakhtiyor | 4788

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, бу саволимга олдин хам жавоб топа олмагандим. Мен эркак киши ипак кийим кийиш мумкинмас деганини эшитганман, нимагалигини билмайман. Сизлардан илтимос шу айтилган гап тўғрими? Олдиндан сизларга катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

 عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَلَا تَلْبَسُوا الْحَرِيرَ وَالدِّيبَاجَ، فَإِنَّهَا لَهُمْ فِي الدُّنْيَا وَلَكُمْ فِي الْآخِرَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ شَرِبَ فِي إِنَاءٍ مِنْ ذَهَبٍ أَوْ فِضَّةٍ فَإِنَّمَا يُجَرْجِرُ فِي بَطْنِهِ نَارًا مِنْ جَهَنَّمَ 

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилла ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда улар учун, охиратда сизлар учун», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.Бошқа бир ривоятда: 
«Ким тилла ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз, умматларини тўрт нарсадан қайтармоқдалар:
1. Тилла идишда ичимлик ичишдан.
2. Кумуш идишда ичимлик ичишдан.
3. Ипак кийим кийишдан.
4. Дебож кийим кийишдан. Кийимлар ҳақида кейин келадиган «Либос китоби»да батафсил сўз юритилади, иншааллоҳ. Тилла ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом ейиш ҳам ҳаромдир. Айниқса: «Ким тилла ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур» дейилган ривоятдан бу маъно яққол англанади. Шариатимизда тилла ва кумушни идиш сифатида ва шунингдек, бошқа турмуш асбоблари сифатида ишлатиш ҳаром қилиниши бир неча ҳикматларга биноан бўлганлигини уламо аҳли алоҳида таъкидлайдилар:
1. Тилла ва кумуш қадимда ҳам, ҳозирда ҳам пул бирлиги, гоҳида муомаладаги, гоҳида эҳтиётдаги давлат мулки сифатида ишлатиб келинганлиги ҳаммага маълум. Агар тилла ва кумушни идиш ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишлатиш йўлга қўйиладиган бўлса, мазкур соҳага, яъни хазина бойлиги соҳасига зарар етиши турган гапга айланиб қолади.
2. Тилла ва кумушдан идиш-товоқ, тароқ, қошиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тутишга изн берилса, бойлар орасида манмансираш, мутакаббирлик, ҳамма нарсасини тилладан қилишга уриниш кучайиб кетиб, жамиятда ноқулай ҳолат вужудга келади. Дунёни ларзага солган кўпгина империяларнинг таназзулга юз тутишларига айни шунга ўхшаш ҳолатлар сабаб бўлгани ҳаммага маълум.
3. Тилла ва кумушдан турли асбоб-анжомлар тутишга рухсат бўлса, бойлар бу борада ўзаро кимўзарга мусобақа қилган бир пайтда камбағалларнинг кўнгли синиб, паришонҳол бўлишлари юзага келади. Ислом эса бу ҳолатга мутлақо йўл қўймайди. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat