Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пирларни зиёрати

14:43 / 29.09.2021 | Yorqinoy | 1292

Ассалому алайкум! Мени бир нарса ўйлантиради бизнинг маҳаллада пир бобо бор кўпчилик одамлар ҳатто узоқлардан ҳам келишади шу кишини олдиларига. Айтишларича кўпинча касаллар ва шунга ўхшаш одамлар келишаркан. Пир бобонинг аждодлари Амударёни суви тошиб келганда ҳассаси билан сувни қайтарган деган гаплар ҳам бор.Келин-куёвлар тўйлари куни ҳам дастурхон тугиб пир бобони зиёрат қилишга боришади бу ҳамма қилиши шартдай бир одат бўлиб қолган. 1.Саволим шундан иборатки одамларнинг пир бобога ишонишлари тўғими? 2. Яқинда тўйим бўлади иншаАллоҳ шунда пир бобони зиёрат қилишимиз керакми? Агар ўзимиздан катта инсонлар зиёратга борасизлар деб туриб олсалар биз борсак гуноҳкор бўлиб қоламизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бормасликка ҳаракат қилинг, мабодо борсангизнгиз ҳам ширк амал ёки ниятларни қилмасдан, шариат доирасида зиёрат қилинг. Сиз яхшиси бўлажак куёв билан маслаҳатлашиб у кишини кўндиринг. У одамни рози қилсангиз бормаслигингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat