Ассалому алайкум! Сажда килишнинг сифати ва саждада тирсакларни ит тўшагандай тўшамаслик ҳақида маълумот берсангизлар?
Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: اعْتَدِلُوا فِي السُّجُودِ، وَلَا يَبْسُطْ أَحَدُكُمْ ذِرَاعَيْهِ انْبِسَاطَ الْكَلْبِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортангиз ҳам тирсагини итга ўхшаб, ёймасин», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ит икки кафти ва чиғаноқларини ерга қўйиб ётади. Намозхон бундай қилмаслиги керак. Кафтларини қўйиб, чиғаноқларини кўтариб туриши лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!