Ассалому Алайкум Ҳурматли сайт аъзолари мани саволим куйдагича Намозни тарк этган ёки уни адо этишда сустлик ва ялқовлик қилган одамнинг аҳволи!!! Намозни бутунлай тарк этган одам, расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига кўра, Ислом динидан чиққан кофирдир: «Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасидаги фарқ – намоздир. Ким уни тарк этса, кофир бўлади» (Имом Термизий, ҳадис № 2623, Насоий: 1/ 231, 232 ва бошқа ривоятлар). Бошқа бир ривоятда расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «(Мўъмин) киши билан ширк ўртасидаги аҳд – намозни тарк этишдир»- дедилар (Имом Муслим, ҳадис № 82, Абу Довуд, ҳадис № 4678, Термизий, ҳадис № 2622). Вақтидан кечиктириш, ёки ухлаб қолиш ёҳуд буюрилганидек адо этишда камчиликларга йўл қўйган намозхонларга ҳам, гарчи улар кофир бўлмасаларда, жазолар белгиланган.Манашу хадислар хакикатми ёки оз-моз кушимчалари борми яъни бенамоз одамларни куркитиш максадида уларни кофирга тенглаштирилганми? Куфрни хам турли хили буларкан диндан чикарувчи куфр ва диндан чикармайдиган куфр, намозни тарк килган киши диндан чиккан кофир хисобланармиш мени тушинишимча, сизлардан илтимосим шуки мани саволимга мукаммалрок килиб оддий илимсиз одамлар хам тушунадиган килиб жавоб берсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздларида қасддан намозни тарк қилиш куфр ва муртадликни вожиб қилмайди. Унинг шаръий ҳадди қатл ҳам эмас. Балки бошқа гуноҳи кабиралар каби улкан гуноҳ ва зиёни каттадир. Албатта намозни фарз эканлигини инкор қилмаган кишилар учундир.(Инъомул борий шарҳу саҳиҳил Бухорий). Сиз айтган ҳадисларга келсак “улар инсонни диндан чиқарувчи куфр эмас” деб эътиборга олинган. Валлоҳу аълам!