Ассалому алайкум! Бир биродарим айтишича, қиёматга яқин бўладиган ишлардан бири ҳайвонлар ва жонсиз бўлган нарсалар ҳам тилга кирар экан. Масалан инсон қўлидаги қамчиси билан ҳам гаплашар экан. Шу тўғрими? У қайсидир марузада эшитган экан.
Ва алайкум ассалом!
أبي سعيد الخدري رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «والذي نفسي بيده لا تقوم الساعة حتى تكلم السباع الإنسان وحتى تكلم الرجل عذبة سوطه وشراك نعله وتخبره بما أحدث أهله من بعده»
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, йиртқичлар инсонларга гапирмагунча, ҳатто кишининг қамчисининг бир тарафи, оёқ кийимининг тасма(ип)си унга гапириб ва ўзидан кейин аҳли нима қилганлигини хабарини бермагунича қиёмат қоим бўлмайди” деганлар".
Имом Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!