Ассалому алайкум! Мазҳабга қараб намозда қиём ҳолатида қўл турлича боғланади. Айнан бизнинг ҳанафий мазҳабида қўлнинг боғланиши ҳақида, унинг ҳикмати ва бошқа мазҳаблардан фарқлари ҳақида маълумот бeринглар, илтимос. Ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида кўп ва хўп гапирилди. Ҳикматини Аллоҳ таоло билади. Савол: Айрим биродарларимизнинг айтишича, намозда қўлни киндик остида тутиб туришга ҳеч қандай саҳиҳ далил йўқ экан. Имом Абу Ҳанифа буни ўз раъйларига қараб қилган эмиш. Айтинг-чи, шу гаплар қанчалик рост (ёки ёлғон)? Иложи бўлса, саҳиҳ далилларни бизга ҳам билдирсангиз. Сиз мени нотўғри тушунманг, мен сиздан далил сўраётганим йўқ. Сизнинг «Шунақа саҳиҳ далил бор» деган гапингиз биз учун етарли. Лекин ана ўша гапни қилаётган биродарларимизнинг гаплари хатолигини кўрсатиш учун ва қайтиб бунақа гапларни тарқатмасликлари учун уларга кўрсатиш (билдириш) мақсадида сўраяпман, холос. Сизни заҳматга қўйганимиз учун узр. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз ўша одамлардан ҳам айтган гапларига ҳужжат сўранг. Улар йўқ деганлари билан аслида бор нарса йўқ бўлиб қолмайди. Ҳанафий мазҳаби ҳужжатсиз ҳукм чиқармайди. وَقَالَ عَلِيُّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: السُّنَّةُ وَضْعُ الْكَفِّ عَلَى الْكَفِّ فِي الصَّلَاةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ Али розияллоҳу анҳу: «Суннат – намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган. Ушбу ривоят ҳанафий мазҳабида татбиқ қилинган. Буни бошқа кўпчилик уламолар ҳам қўллаганлар. Валлоҳу аълам.(“Ихтилофлар,с абаблар, ечимлар” китобидан). Валлоҳу аълам!