Ассалому алайкум! Устозлар, мен намоздан кeйин ўнг ва чап тамонга салом бeрганда “вал башар вал малак” дeйилиши кeраклигини жумада эшитиб қолдим. Лeкин намоз китобларида бу сўзлар бeрилмаган. Шу сўзларни айтиш керакми?
Ва алайкум ассалом! Имом салом берганда ортидаги намозхонларни, ҳафаза (сақловчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади. Муқтадий ўз саломи ила имомга аликни ва қавм ҳамда ҳафаза (қўриқчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади. Якка намозхон саломида фаришталарни ният қилади. Иккинчи саломида овозини биринчисидан кўра бир оз пасайтиради. Муқтадийнинг саломи имомнинг саломидан бевосита кейин бўлади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!