Устоз менинг акам намоз ўқишни ўрганган, сизнинг китобларингизни ўқиган. Лекин анча илми саёз одам. 2-3 ойлар олдин банкдан кредит олган экан, мен буни яқинда билиб қолдим. Мен кредит олиш ҳаром эканлигини айтдим, бироқ акам ҳеч тушунишни ҳоҳламаяпти. Кўпчилик оладику дейди, мен кўпчилик билмагани учун олади дедим, Сиз энди билдингиз ва кредитни тезда қайтариб тавба қилинг десам, сен менга айтдинг буни қабул қилиш ёки қилмаслик мени ишим дейди. Менга бу ҳақда бошқа эслатма дейди. Жуда ҳафсалам пир бўлди.
Устоз акам то тавба қилмагунча (кредитни қайтариб бериб) намозлари қабул бўладими? Яъни ҳаром амал қилиб туриб намоз ўқиса қабул бўладими? Акамга қандай қилиб таъсир қилиш керак бўлади? Акам унча мунча гапга тушунмайдиган, кўнмайдиган одам.
- Ҳаромни ҳалол деб эътиқод қилса, иши чатоқ ва расво бўлади. Ҳаромлигини тан олиб туриб қлиса, катта гуноҳ қилган бўлади. Ибодатлари қабул бўлади.