Ассалому алайкум! Ёшим 26 да, динимиз ва Аллоҳ ҳақида кўп нарсаларни билгим келади, кўп саволлар доим қийнайди. Буларга жавобларни қаердан топсам бўлади ва қаерда илмимни оширсам тўғри бўлади? Иккинчи саволим. Яқинда бир опадан эшитиб қолдим, араб тилини ўрганиш керак экан. Чунки қиёмат кунида Аллоҳ фақат араб тилини билганлар билан гаплашар экан. Шу ростми? Агар рост бўлса қайси тилда дуо қилсак ҳам Аллоҳ бизни эшитадику. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “қиёмат кунида Аллоҳ фақат араб тилини билганлар билан гаплашар экан” деган гап нотўғридир. islom.uz сайтидан хоҳлаган маълумотингизни олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!