Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатми Қуръон ҳақида

09:28 / 30.06.2016 | Zafar | 3284

Ассалому алайкум! Мен отам вафотларидан кейин уйда қориларни чақириб хатми Қуръон қилдирган эдим. Уч нафар қорилар Куръони Каримни  қарийб тўрт соат ичида ўқиб туширдилар. Ҳозир рамазон ойидаям ўша кишиларни чақирмоқчиман. Тўрт соат ичида уч киши Қуръонни ўқиб тугатиши мумкинми? Мени тушунчам бўйича хатмда Қуръони Карим тўлиқ ўқилиши керак. Саволда адашган ёки қаеридадир тушунмаган бўлсам минг бора узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўқиши мумкин. Лекин шу ерда бир нуқтага эътибор қаратиш керак. Агар қорилар сиз уларнинг Қуръон ўқиганлари эвазига бирор нарса бермасангиз Қуръон ўқимайдиган бўлсалар, олиб келиб Қуръон ўқитишнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Чунки уларни Қуръонни хатм қилиб, савобини бағишлаш учун ижарага олган бўласиз. Ваҳоланки шариатимизда Қуръонни хатм қилиш учун ижарага олиш жоиз эмас. Аслини олганда Аллоҳ таолони розилиги учун Қуръон ўқисагина ундан савоб ҳосил бўлади. Савоб ҳосил бўлиши учун фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун ўқилган бўлиши шарт. Эваз учун ўқилса, ундан савоб ҳам ҳосил бўлмайди, бағишланган кишига ҳам манфаати бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat