Ассалому алайкум! Озроқ жамғариб, кичикроқ қўчқор олгандик. Ҳамма хурсанд ва рози эди. Олганда ўйнаб юрган қўй кечаси ўлибди. Карахт аҳволдамиз. Аллоҳ қурбонлигимизни рад қилдими? Астағфируллоҳ. Бу синовми ёки жазо?
Ва алайкум ассалом! Биз ҳаммамиз Аллоҳнинг бандалари, қулларимиз. Роббимиз ҳақида “Аллоҳ қурбонлигимизни рад қилдими” дейишимиз бандалигимизга тўғри келмайди. Аллоҳ шуни тақдир қилган экан, бўлди. Бошқа гап йўқ. Валлоҳу аълам!