Ассалому алайкум! Ҳозирда кўп одамлар ўзлари намоз ўқимай,рўза тутмай рўзадорларга ифторлик қилиб бериши ва ифторлик учун озиқ овқат олиб бериши барчага маълум.Гап шундаки улар шу иши билан савоб оладими ва биз ҳам ўша ифторликка борсак, ҳамда улар берган озиқ-овқатларни олсак бўладими?Жавоблар учун ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Рўза тутиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлнинг зиммасига фарзи айндир. Ифторлик қилиб бериш ҳам улкан савоб, лекин бири бошқасининг ўрнига ўтмайди. Даъватга ижобат қилиш алоҳида масала. Агар ифторликка бориш, улар қилиб берган озиқ-овқатни олишда берувчилар тарафидан миннат, фахр ва шу каби мўминнинг хорланиши сабаб бўладиган ҳолатлар бўлса, бормаслик ва уларнинг қўлидан олмаслик керак. Агар берувчи фақат Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб, олувчи ва борувчининг шаънини, риоясини ҳам қилса, даъватга ижобат қилиш вожиб. Аслида бу ҳолатда фазл олувчиники бўлади. чунки у сиз берувчига охиратда савоб ҳам, мақом ҳам йўқ. Олувчи ўша мақомга элтувчи бир васила ҳисобланади. Валлоҳу аълам!