Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайвонлар руҳи

12:56 / 18.09.2016 | Sarvar | 2954

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳайвонларнинг танаси ҳам жисм ва руҳдан иборатми? Агар шундай бўлса, улар руҳининг асли (пайдо бўлиши ва келиб чиқиши) нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади : وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّن الْعِلْمِ إِلاَّ قَلِيلاً۝ 85. Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», – деб айт. Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиши сабаби ҳақида икки ривоят келтирилади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, имом Насаий, Ҳоким ва Ибн Ҳиббон каби муҳаддислар ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббосдан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Қурайшликлар яҳудийларга: – Бизга бир нарса ўргатинг, манави одамдан сўрайлик, – дейишди. Улар: – Руҳ ҳақида сўранглар, – дедилар. Шунда қурайшликлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан руҳ ҳақида сўрадилар. Бу сўровга жавобан «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар…» ояти нозил бўлди». Имом Бухорий ва имом Муслим ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда эса қуйидагилар айтилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадина кўчаларидан бирида борар эдим. У киши бир шохга таяниб олган эдилар. Шу пайт бир гуруҳ яҳудийлар дуч келдилар. Улар бир-бирларига: «Бундан руҳ ҳақида сўранглар», – дедилар. Улардан баъзилари ўринларидан туриб келиб, руҳ ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бермай, жим туриб қолдилар. Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келаётганини дарҳол сездим. Турган жойимда кутдим. Ваҳий нузули тўхтаганидан сўнг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар…» оятини тиловат қилдилар». Шунинг учун ҳам тафсирчи уламоларимиз «Ушбу ояти карима икки марта, яъни Маккада бир, Мадинада бир нозил бўлган», – дейдилар. Шу масалада келган бошқа ривоятларга кўра, яҳудийлар руҳ ҳақидаги саволга Аллоҳдан бошқа ҳеч ким жавоб бера олмаслигини аввалдан билганлар. Тавротда шу ҳақда маълумот бўлган. Улар қурайшликларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан руҳ ҳақида сўрашни ўргатишлари билан бирга, «Агар жавоб берса, пайғамбар эмас, жавоб бермаса, ҳақиқий пайғамбар бўлади», – дейишган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий пайғамбар бўлганлари учун ҳам руҳ ва унинг моҳияти ҳақидаги саволларга жавоб бермадилар. Аллоҳ таоло берган жавобни уларга ўқиб бердилар. Бу жавоб: «Руҳ Роббимнинг ишидир», дейиш эди. Руҳ, унинг моҳияти ва унга тегишли бошқа нарсалар Аллоҳнинг иши, банданинг иши эмас. Банда қанчалик мақтанмасин, илми оздир: «Сизга жуда оз илм берилгандир». Банданинг ўзидаги ана шу оз илм билан гердайиши ҳам оламни олади. Аслида эса ўз идроки етадиган, ўзига фойда келтирадиган нарсаларни билдирган Аллоҳга шукр этиб, қолганини Аллоҳга ҳавола қилиши керак эди. Инсоннинг ҳамма нарсаси чеклангандир. Жумладан, ақли, идроки ҳам маҳдуддир. У ақли, идроки доирасидаги ишлар ила шуғулланиб, ундан ташқаридаги нарсалар хусусида беҳуда бош қотирмаслиги керак. Булар қаторига руҳ масаласи ҳам киради. Ҳозиргача инсоннинг руҳ ҳақида бирор нарса билиш учун қилган барча ҳаракатлари беҳуда кетди. Руҳ ҳақида ҳеч нарса била олмади. Инсон руҳ ҳақида билган бирдан-бир нарса Аллоҳ юборган ваҳий, холос. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat