Ассалому алайкум! Бугун сайтдан излаш ҳизмати орқали тўйларда бериладиган тўёна ҳақида жуда ўзим учун керакли хулосаларни олдим. Шу пайтгача мени ҳам 10 га яқин синфдошим уйланган ва уларга 2 кг гўшт нархида тўёна бериб келганман. Саволим шундан иборатки: 1) Энди мен уйланганимда шу берган пулларимни олишдан бош тортсам бўладими? Яъни аввал бошида беришда қарз сифатида менгаям қачондир қайтарадику деб берганман, энди эса қайтармасаям майли деб уйланган пайтим пул йиғадиган кассир ўртоғимга умуман ҳеч кимдан пул йиғмайсан деб берган одамларимдан ҳам олмасам бўладими? 2) Энди келажакда синфдошларим уйланса қайтаришини умид қилмасдан тўёна берсам (ҳурсандчилик кунига шерик бўлиш мақсадида чин кўнгилдан). Ва мен уйланганда улар ҳам менга тўёна деб пул берсада лекин уларни нияти қарз мақсадида бериш бўлсачи? Шунда нима қиламан? 3) ёки энди умуман синфдошларим тўйига тўёна бермай бориб келаверайми? Нимани маслаҳат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Берганингиз ёзилган бўлса ўша берганизчасини олишингиз ҳам жоиз. Ошналарингизга тушунтирингда. Тўёна берсангиз ҳам умид қилмайдиган қилиб беринг. Уларга ҳам берсанглар умид қилманглар деб айтинг. Умид қилсанглар бермай қўяверинг деб айтинг. Валлоҳу аълам!