Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати жамоаси, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва умрингизга барокатлар берсин. Сизлардан сўрамоқчи бўлган саволимиз шуки, биз иш жойимизда пешин намозини «Муслим тақвими» дастури ва «Ислом.уз» сайтида кўрсатилган пешин вақти кириши билан азон айтмасдан жамоат бўлиб адо қилиб келмоқдамиз. Айтингчи масжидларимизда пешин намози соат 13:00 ўқилишига карамасдан, пешин намозини шу тарзда ўқишимиз тўғри бўляптими? Азон айтмасдан пешин намозини адо қилсак жоизми? Ушбу савол масаласи бўйича қидириш хизматидан жавоб топа олмадим. Жавобингизни телеграм каналига хам жойлаштирсангиз илтимос. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 13:00 жамоатни ўйлаб белгиланган вақтдир. Пешин сиз айтгандек соат бир бўлмасдан олдин киради. Ўша вақтни кириши билан ўқишингиз мумкин. Азон айтиш суннати муаккада. Валлоҳу аълам!