Ассалому алайкум! Одам ўзига дам солаётганда қандай солади? Баъзилар дуоларни ўқигандан сўнг танасига қараб суф суф дейди. Баъзилар қўлини танасига суртайди. Асли қандай қилиш керак?
Ва алайкум ассалом! حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ عَبْدِ اللهِ الْأُوَيْسِيُّ، حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ، عَنْ يُونُسَ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عُرْوَةَ بْنِ الزُّبَيْرِ، عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ نَفَثَ فِي كَفَّيْهِ بِــ﴿ قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ﴾ وَبِالْمُعَوِّذَتَيْنِ جَمِيعًا، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا وَجْهَهُ، وَمَا بَلَغَتْ يَدَاهُ مِنْ جَسَدِهِ. قَالَتْ عَائِشَةُ: فَلَمَّا اشْتَكَى كَانَ يَأْمُرُنِي أَنْ أَفْعَلَ ذَلِكَ بِهِ. قَالَ يُونُسُ: كُنْتُ أَرَى ابْنَ شِهَابٍ يَصْنَعُ ذَلِكَ إِذَا أَتَى إِلَى فِرَاشِهِ. طرفاه: 5017، 6319 - تحفة: 16707 - 173/7 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакка ётаётганларида «Қул ҳуваллооҳу аҳад» ва «Муаввизатайни»ни – ҳаммасини (ўқиб) икки кафтларига суфлар эдилар. Сўнг улар билан юзларини ва баданларининг қўллари етган жойини сийпалар эдилар. Бемор бўлиб қолганларида эса у зотга шундай қилишимни менга буюрар эдилар». Юнус айтади: «Ибн Шиҳобнинг тўшакка ётганида шундай қилаётганини кўрар эдим». (“Олтин Силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!