Ассалому алайкум! Устозлар мeн бир кассалик билан озгина бeзовтаман. Тошкeнтдаги шифокорга борсам бир доктор ит шўрвасини ичгин, мойини ҳам суртгин дeяпти. Нима қилиш кeрак?
2). Шу масалада бирон бир муллага бориб ўзимга дам солдирсам бўладими?
3). Мeн афсуски намозни бошлаганим йўқ дуолар қилсам ўтадими?
Ва алайкум ассалом! 1). Ушбу линкдаги маълумотни ўқинг. http://islom.uz/view/-214 2). Сиз бенамоз ҳолатда дунёдан ўтиб кетишдан қўрқинг. Бу озгина умрни сажда билан ўтказиб, саждада вафот топишни орзу қилинг. Намоз охиратда ҳам қутилмайдиган амалдир. Сиз фалончи пистончига бориш ўрнига таҳоратни қилинг, масжидга бориб, намозларни ўқинг, бошни саждага қўйиб хоҳлаган нарсангизни сўранг. Сўралишга ҳам беришга ҳам ҳақли Зот Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзидир. Биз ҳам Аллоҳ таоло сизга шифо беришини сўраб дуо қиламиз. Валлоҳу аълам!