Ассалому алайкум! Зикр ахлидан сўранг хайати. "Расулуллох соллАллоҳу алайхи ва салламнинг табобати" номли китобда шундай дуо бор экан "Жаброил алайхиссалом Расулуллох соллАллоҳу алайхи вассалам хузурларига келиб қуйидаги калималар билан дам солдилар: Бисмиллахи урқиқа. Мин кулли шайъин юъзика. Мин шарри кулли нафсин ав айнин хасидин Аллоҳу яшфика. Бисмиллахи урқиқа.
– Ва алайкум ассалом! Ушбу дуони ҳар қайси вақтда ўқиш жоиз. У бир қанча ҳадис китобларида ривоят қилинган. Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”идаги матни қуйидагича:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ: أَنَّ جِبْرِيلَ أَتَى النَّبِيَّ فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ، اشْتَكَيْتَ؟ فَقَالَ: «نَعَمْ» قَالَ: «بِاسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ، مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيكَ، مِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنِ حَاسِدٍ، اللهُ يَشْفِيكَ بِاسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ».
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Муҳаммад, бемормисан?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. Шунда у: «Бисмиллааҳи арқийк, мин кулли шайъин йуъзийк, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳаасид. Аллоҳу яшфийк. Бисмиллааҳи арқийк», деди.
* Дуонинг маъноси: «Сенга азият берган барча нарсадан, ҳар бир нафс ва ҳасадгўй кўзнинг шарридан Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан, Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан». Валлоҳу аълам!