Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пластик карта

17:06 / 30.09.2016 | jamshid | 3394

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим пластик карта ҳақида, илтимос линк кўрсатмай жавоб беринглар. Шайхимиз (раҳимаҳуллоҳ) жавобларида ҳам шу масалага якка ҳолда жавоб берилмаган. Ҳозирда юртимизда деярли ҳамма киши ўз маошини (ойлик, пенсия ва ҳ.к.) пластикда олади. Бу ихтиёрий ёки ўзи хоҳламаган ҳолда. Масалан кишига 500,000 сўм ойлик чиқса уни пластикига 500,000 сўм тушириб берилади, 600,000 сўм эмас. Энди бу одам дўкондан бирор нарса харид қилмоқчи бўлса, 500,000 сўм пластикига 450,000 сўм (10%) ёки 400,000 сўм (20%) миқдорида нарса харид қилиши мумкин. Бу ҳолда рибо гуноҳи кимга ёзилади? У кишигами маошини нақд пулда ололмагани учун, ёки у киши ишлайдиган корхонагами уни маошини нақд пулда беролмагани учун, ёки банкками ўша корхона маошларини нақд пулда беролмагани учун, ёки сотувчигами ўша кишини пластикига устама қўймаса олган товарини зарарга сотилишига олиб келиши натижада банкрот бўлишига тўғри келиши учун ёки ҳукуматгами нақд пул ва перечислениени қийматини бир хилда қилолмагани? Жавобингиз жуда муҳим, линк кўрсатмасдан жавоб беринглар, илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дунёнинг энг етук мамлакатларида ҳам бир ҳолатдан бошқа бирор янги ҳолатга ўтилаётганида бу каби муаммолар бўлган. Бироз вақт ўтиб, ҳамма нарса ўз ўрнига тушган. Пластик карта муаммоси ҳам тез кунларда гўзал тарзда ўз ечимини топади. Ин шаа Аллоҳ. Бир тарафда пул, иккинчи тарафда нарса бўлса, бу савдо ҳисобланиб, бунда рибохўрлик йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat