Ассалому алайкум! Агар намозхон аср намозининг 4-ракъатига эришса, имом салом бeрганидан кeйин намозини қандай давом эттиради?
1). Имом салом бeргач, ўрнидан туриб “Фотиҳа” ва зам сура ўқигач қаъдада ўтиради, учинчи ва тўртинчи ракъатларни зам сурасиз ўқийди. 2) имом салом бeргач, ўрнидан туриб кeчиккан аввалги икки ракатини (зам сура билан), аттаҳаёт ва туриб фақат фотиҳа сурасини(чунки 1 ракат жамоат намозига eришган) ўқиб қадада ўтириб намозини якунлайди. Қайси бири тўғри? Ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Агар муқтадий 4-ракъатни рукуъсигача улгуриб қолса, ўша ракаъатни топган ҳисобланади. Имом салом берганидан кейин туриб, 1 ракъат зам сура билан ўқиб қаъдада ўтиради. Сўнг туриб 1та зам сурали, 1та зам сурасиз ўқиб намозини тамомлайди. Валлоҳу аълам!