Ассалому алайкум! Мен поездда сафарга чиқмоқчиман. Манзилга икки ярим суткада етиб борар эканмиз. Мен намозларимни тўлиқ ўқийвераманми? Агар қиблани қайси тарафдалигини билолмай қолсам қайси тарафни қибла деб билай?
Ва алайкум ассалом! Поездда қаср қилиб ўқийсиз, қиблани сўраб топишга ҳаракат қиласиз. Агар ҳеч ким билмаса, бир томонни таҳмин қилиб, қасд қилиб ўқийверасиз. Кейин хато қилган бўлсангиз ҳам қайта ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!