Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза каффороти

10:10 / 02.03.2018 | abdulaziz | 7214

Ассаламу алайкум! 1994-йили дастлаб рўза тутганимда 3 кундан кейин очиб юборишга мажбур бўлганман, сабаби ошқзонимда 5мм яра бор эди, шу касаллигим қаттиқ хуруж қилиб чидашни иложи бўлмаган. 1995-йили эса 5 махал намозга ҳам кирдим, рўзани хам тўла тутдим, фақат ўртада бир кун ишхонада бир ёши катта одам билан тортишиб қолганимда у тарсаки тортиб юборди, шунда сиқилганимдан сигарет чекиб рўзани хам очиб юбордим (2 йилдан сўнг чекишни хам ташлаганман). Ўшанда албатта бунинг оқибати ёмонлигини илмсизлигим туфайли билмаганман. 2005 йили каффоратни бошладим, факат 49 кун тутганимдан сўнг эртасига Қурбон хайити эди, тўхтатишга мажбур бўлдим. 2016-йилгача доимий равишда нафл, суннат, шаввол ойидаги 6 кун, зулхижжадаги 9 кун ва бошқа рўзаларни тутиб келдим, фақат нафл рўзалар ўрнига аввалги қазолар деб ният қилишим керак экан, шу оддий нарсани билмабман. 2016 йилдан бери 5 йиллик қазо рўзаларимни ўтадим. Саволим шундан иборатки, ўша бир кун очиб юборган рўзани каффоратини тутишим керак, бу аниқ нарса, лекин менда ошқзонимдаги яра ва доимий равишда қабзият ва овқат хазм қилишда муаммо бўлади, менга фидя бериш жоизми ёки каффоратни ўташим керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қишнинг қисқа кунларида тута олсангиз, тутиб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat