Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозини ўқишга ният

18:38 / 06.10.2018 | Zokir | 3525

Ассалому алайкум! Сизлардек одамларнинг борига шукр. Саволим шуки, бир маърузада (Фозил қори Собиров) намозга ниятни таҳорат қилган пайтингиздаёқ Аллоҳ билади, ният шарт эмас, ҳадисларда ҳам бундай нарса йўқ, замонлар давомида қўшилиб борган, дедилар. Агар мен қазо намозини 4 ракаатдан "Қиблага қараб 4 ракаат қазо намозини холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим" деб ўқисам, шунда фақат пешин ёки асрга бошқа намозларимга ҳам витрдан ташқари шом бомдодга ҳам ўтадими? Мисол, мен ҳар жумага борганимда бошланишидан олдин 4 ракаат ўқиб олсам, бир марта ўқиганим битта намозга ўтадими? Фақат пешинга ўтса пешиннинг қазоси тугасаю мен 4 ракаат ўқийверсам асрга кейин бомдод кейин шомга ўтадими? Витрга эса алоҳида ўқийман, зам сурадан сўнг қулоқ қоқилади-ку? Билимсизлик қилган бўлсам узр. Жавоб учун катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазо намозларга қайси намозни ўқиётганлигини тайин қилиши шарт. Масалан, пешиннинг қазосини ўқиётган бўлсангиз “Энг охирги қолдирган пешиннинг қазосини ўқишни ният қилдим” деб ният қиласиз. Бошқа намоз бошқа намознинг ўрнига ўтмайди. Фарз намозларини қайсилигини ният қилинса, намоз жоиз бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat