Ассалому алайкум! Саволим учун узр. Эркак билан эркак яқинлик қилса, кeйин тавба қилса гуноҳи кeчириладими?
Ва алайкум ассалом!
Бу унинг тавба қилишига боғлиқ. Агар чиндан тавба қилса, Аллоҳ таоло кечиришини ваъда қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Лут алайҳиссаломнинг қавмини амалини қилувчилар вафот топсалар, уларнинг жасадларини ўз кўмилган қабрларида қолдирмай Лут алайҳиссалом қавми ҳалок қилинган жойга олиб бориб қўйилади ва қиёмат куни ўшаларнинг сафида тирилтирилади” деганлар. Қадимда кафан ўғирлаш билан шуғулланиб, кейин тавба қилган кишилар бошларидан кечирган воқеъаларни айтиб бериб, Лут алайҳиссалом қавмининг амали билан шуғулланган кишиларни қабрлари очилганида, уларнинг жасадлари қабрда йўқлигига гувоҳ бўлганларини айтиб берган. Валлоҳу аълам!