Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, маълумингиз ким бугунги кунда ривожланган давлатлар қатори мамлакатимизда ҳам пластик карта тизими жорий қилиниб, босқичма-босқич бу иш амалга оширилиб келинмоқда. Ойлик маошлар ва пенсиялар пластик карталарга туширилмоқда. Айрим мен таниган, дину диёнатдан хабардор пайнетчи дўстларимиз, одамларни пластик карталарини, маълум бир фоизга ўз фойдаларини ушлаб қолиш эвазига накд пул шаклида ечиб беришмоқда. Шу иш шаръан ҳалолми? Ўша дўстларимиз ўзларича бу ишни ҳалол санаб фатво чиқариб олишган. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу мавзуда жуда кўп савол-жавоблар бўлган(65 марта). "Излаш хизмати"дан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!