Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Кўплаб ташкилот ва муассасалар 08:00дан 16:00гача фаолият юритади. Ишчиларнинг айримлари баъзи пайтларда иш вақти тугамай кетадилар. Саволим қуйидагича эди: ўша кунги ишларини тугатган ходим вақтини ишхонада бекорга сарф этганидан кўра кетиши жоизми? Ёки баъзи пайтларда дам олиш кунлари ҳам ишлашга тўғри келиб қолади. Ўша (иш ҳақисиз) кунлари эрта кетган кунларини қоплайдими?
Ва алайкум ассалом! Фуқаҳоларимиз “Қолдирган иш вақтини маошини олмасинлар. Агар оладиган бўлсалар, бошқа вақтда қўшимча ишлаб берсинлар” деганлар. Валлоҳу аълам!